Қазгидромет: 6 май куни мамлакат бўйлаб шамол кучайиб, 4 та вилоятда совуқ бўлиши мумкин

ASTANA. Кazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 6 май, шанба кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
None

Унга кўра, бугун кенг кўламли антициклон таъсири туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб туради.

Жанубий циклон ва унга боғлиқ жабҳалар натижасида ғарбий, жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республикада шамол кучаяди, жануб, жануби-шарқ, шимоли-ғарбда чанг бўрони кузатилади, ғарб, жануби-ғарбда туман тушади.

Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида 2 даража совуқ, Улитау вилояти шарқида, Ақтўбе вилояти шимолида, Қостанай вилояти жанубида 1-3 даражагача совуқ бўлади.

Эрталаб ва кундузи Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида кучли шамол эсади, тезлиги 30 м/с дан ошади.

Сўнгги хабарлар