Қазгидромет 13 август куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этди

ASTANА. Кazinform — Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб шимолда туман тушиши, кундузи мамлакат жанубида чанг бўрони бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради “Қазгидромет” РДК матбуот хизмати.

об-ҳаво
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

— Шимоли-ғарбий циклон ва унга алоқадор атмосфера фронтлари таъсирида мамлакатнинг ғарби, шимоли, шарқи ва марказида момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг шимоли-ғарби ва шимолида шамол тезлиги кучайиши, дўл ва ёмғир ғиши кутилмоқда. Республика жанубида антициклон муносабати билан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Алмати, Жамбил ва Жетису вилоятларида кундузи 35-38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Алмати вилоятининг ғарби ва марказида, Жетису вилоятининг жанубида ҳаво ҳарорати 40-41 даража иссиқ бўлади.

Ғарбий Қозоғистон вилояти, Атирау вилоятининг шимоли ва ғарбида, Ақтўбе вилоятининг шарқи ва ғарбида, Қизилўрда вилоятининг марказида, Жамбил вилоятининг жануби ва марказида, Абай вилоятининг шимоли-ғарбида, Улитау вилоятининг марказида, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида, Манғистау вилоятининг жануби-ғарби ва марказида, Алмати вилоятининг марказида, Манги вилояти марказида ёнғин хавфи юқори.

Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, шимоли, шарқи, жанубида, Алмати вилоятининг шимоли, ғарби, шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби, шарқида, Атирау вилоятининг жануби, шарқида, Қостанай вилоятининг жануби, шарқида, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау вилоятларининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар