«Kazagro/Kazfarm-2022» кўргазмасида дунёнинг 20 дан ортиқ давлати иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – 12-14 октябр кунлари бўлиб ўтадиган «Kazagro/Kazfarm-2022» кўргазмасида дунёнинг 20 дан ортиқ давлати иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўргазма ташкилотчиси ExpoGroup компаниясининг директори Шолпан Қожабаеванинг сўзларига кўра, тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан вакиллар иштирок этади.

«Бу Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазмалардан бири бўлади. Бизнинг ExpoGroup компаниямиз Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам кўргазмалар ташкил қилади. Улар билан солиштирганда, бу кўргазма минтақадаги энг йирик кўргазмалардан бири десак хато бўлмайди.

Кўргазма майдони 20 000 квадрат метрдан ошади. Кўргазма икки йўналишда ўтказилади. Биринчи «Kazagro» йўналишида уруғликдан тортиб унгача бўлган бутун экин етиштириш цикли кўрсатилган. Мазкур кўргазмада ушбу соҳадаги барча саволларга жавоб олиш мумкин», - деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, кўргазманинг иккинчи йўналишини ташкил этиш учун катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

«Иккинчиси «Kazfarm» йўналишида чорвачиликка бағишланган. Бу ҳар йили ташкил этилади. Уни ташкил этишнинг ўзига хос қийинчиликлари бор. Чунки жонли экспонатларни олиб келиш осон эмас. Деҳқонлар учун дала ёки молхонадан молларини Астанага олиб келиш ва олиб кетиш қийин жараён. Кўргазмада сунъий уруғлантиришдан бошлаб, дастурхондаги стейкгача барча жараёнлар намойиш этилади», - деди Шолпан Қожабаева.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар