Қайси давлатлар спиртли ичимликларни тўлиқ ёки қисман тақиқлаган
Statista маълумотларига кўра, дунёда алкоголли ичимликлар истеъмоли 2020 йилги «корона инқирози»га қадар барқарор ўсган, ўшанда у 2019 йилга нисбатан 8,4 фоизга камайиб, 280,8 миллиард литрни ташкил этган.
Кейинчалик, 2021 йилда бироз ўсиш кузатилди: 0,3 фоиз, 281,7 миллиард литргача. Кейин пасайиш тенденцияси қайта тикланди: 2022 йилда алкоголли ичимликларнинг глобал истеъмоли 272,1 миллиард литрни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 3,4 фоизга кам.
2012 йилдан 2019 йилгача спиртли ичимликларни истеъмол қилиш йилига тахминан 2 фоизга ўсган. Шу билан бирга, экспертлар бу йил алкоголь истеъмоли дарҳол 7,5 фоизга ўсиб, 292,6 миллиард литргача, 2024 йилда яна 3,6 фоизга, 303 миллиард литргача, 2025 йилда эса 3 фоизга, 312,1 миллиард литргача ўсиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бугунги кунга қадар worldpopulationreview.com маълумотларига кўра, 14 та давлат спиртли ичимликларни тўлиқ ёки қисман тақиқлаган: Бангладеш, Бруней, Ҳиндистон, Эрон, Қувайт, Ливия, Мальдив ороллари, Мавритания, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, БАА ва Яман. Бу мамлакатларнинг барчасида аҳолининг аксарияти ёки жуда катта қисми мусулмонлардир ва ҳукуматлар ислом қонунларининг (шариат) қандайдир шаклига амал қиладилар.
Яманда маҳаллий аҳоли спиртли ичимликларни умуман сотиб олмайди, сотиш фақат икки шаҳарда ва фақат чет элликлар учун рухсат этилади. Шу билан бирга, чет элликлар жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичишлари мумкин эмас; бундан ташқари, уларга чекланган миқдордаги спиртли ичимликлар сотилади.
Бирлашган Араб Амирликларида Шаржа ҳудуди бундан мустасно, спиртли ичимликларни сотишга маълум даражада рухсат берилган. Шаржада мусулмон бўлмаганлар ҳукуматдан лицензия олишлари мумкин; лицензия уларга спиртли ичимликларни ўзлари билан олиб юришга рухсат беради, лекин улар жамоат жойларида ичишлари мумкин эмас.
Покистон, Судан, Саудия Арабистони, Сомали, Мавритания, Ливия, Мальдив ороллари, Эрон, Қувайт, Бруней ва Бангладеш, Ҳиндистоннинг айрим штатларида ҳам спиртли ичимликлар тақиқланган. Бироқ, бу тақиқлар кўпинча мусулмон бўлмаган фуқаролар ва мамлакатга ташриф буюрган чет элликлар учун истисноларга эга. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти мусулмон бўлмаганларга жамоат жойларидан ташқарида спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат беради. Бироқ, Сомали ва Яман каби уруш зоналарида, ҳатто мусулмон бўлмаганлар учун рухсат берилган бўлса ҳам, ҳар қандай спиртли ичимликларни олиб юрмаслик қатъиян тавсия этилади.
Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, 2018 йилда дунё миқёсида аҳоли жон бошига (15 ёшдан катта) ўртача истеъмол 6,17 литр тоза спиртни ташкил этди. Таққослаш учун: 2015 йилда истеъмол - 6,29 литр, 2010 йилда - 6,26 литр, 2005 йилда - 5,41 литр, 2000 йилда - 5,48 литрни ташкил этди.
2018 йилда 2015 йилга нисбатан спиртли ичимликларни истеъмол қилиш эркаклар ва аёллар орасида камайган. Шундай қилиб, агар 2015 йилда эркаклар томонидан спиртли ичимликларни истеъмол қилиш 15 ёшдан ошган бир киши учун 9,9 литрни ташкил этган бўлса, 2018 йилда у 9,7 литрни ташкил этди. Аёллар учун 2015 йилда бу кўрсаткич 2,7 литрни, 2018 йилда аҳоли жон бошига 2,6 литр спиртни ташкил этди.
2018 йилда Марказий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатларини «энг кўп ичадиган» минтақалар деб аташ мумкин: 15 ёшдан ошган одамга 11,9 литр тоза спирт тўғри келади. Евроҳудудда истеъмол - 11,4 литр, Шимолий Америка, Европа ва Марказий Осиёда - 9,8 литр, Ғарбий ва Марказий Африкада - 6,8 литр, Шарқий Осиё ва Тинч океанида - 6,4 литр, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзвси мамлакатларида - 6,3 литр, Саҳрои Кабирдан жанубидаги мамлакатларда - 5,8 литр, Шарқий ва Жанубий Африкада - 5,2 литр, Жанубий Осиёда - 4,3 литр Марказий Шарқий ва Шимолий Африкада - 0 ,8 литр.