12:27, 12 Октябрь 2022 | GMT +5
Қатар корпорацияси Қозоғистон чорвачилигига сармоя киритишга тайёр
ASTANA. Kazinform – Қатар корпорацияси Қозоғистон чорвачилигига сармоя киритишга тайёр. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қатарнинг Hassad Food номли йирик қишлоқ хўжалиги корпорацияси бор. У биздан қўй ғўштини сотиб олади. Baladnа корпорацияси (Қатарнинг чорвачилик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси) Қозоғистонда чорвачиликка сармоя киритишга тайёр. Молия соҳасида Астана халқаро молия маркази билан бир қатор ишлар амалга оширилди. Улар ҳозир фонд бозорига киришмоқда. Умуман, айрим соҳаларда алоқаларимиз ва ҳамкорлигимиз ривожланиб бормоқда», - деди у Ақорда ОАВ вакилларининг саволига жавобан.
Эслатиб ўтамиз, Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан келган Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Танини кутиб олди.
Муаллиф: Марлан Жиембай