Катар футбол бўйича ЖЧ-2022да фақат коронавирусга қарши эмланганларни киритади

DOHA. Kazinform - 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Катар ҳукумати мухлислардан коронавирусга қарши эмланишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Катар Бош вазири шайх Холид бин Халифа бин Абдел Азиз Ал Таний маълум қилди, деб хабар беради Kazinform APга асосланиб.
None
None

Унга кўра, давлат мусобақани томоша қилиш учун ташриф буюрадиганларга 1 миллион дозада COVID-19 вакцинасини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Қатар вирусга қарши тўлиқ эмланмаган мухлисларнинг стадионларга киришига йўл қўймайди ... Бизнинг асосий мақсадимиз фуқаролар ва аҳоли соғлиғини ҳимоя қилишдир», - деди Шайх Холид.

Айни пайтда Катарда 585 киши коронавирусдан вафот этган, жами 585 220 800 киши касаллик юқтирган.

Жаҳон чемпионати 2022 йил 21 ноябрда бошланиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар