Қатар-2022: Чорак финалнинг 2-чи жуфтлигида Франция ва Англия учрашади

Франция ва Польша учрашувила 44-дақиқада Килиан Мбаппенинг пасини О.Жиру голга айлантирди - 1:0.
Бу унинг Франция терма жамоаси сафидаги рекорд 52-чи голи бўлди.
Иккинчи бўлимда 74-дақиқада французлар қарши ҳужумни муваффақиятли ташкил этишди ва Килиан Мбаппе ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шундай қилиб, у жаҳон чемпионатларида саккизинчи голини урди. 91-дақиқада К.Мбаппе тўққизинчи тўпини нишонлади - 3:0.
23 ёшли Килиан Мбаппе ушбу чемпионатда 5 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.
Англия – Сенегал учрашувида Жордан Хендерсон 38-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг 48-дақиқасида Харри Кейн Туманли Албион терма жамоасининг устунлигини оширди.
57-дақиқада эса Букайо Сака якуний ҳисобни ўрнатди.
Энди Франция ва Англия термалари 10 декабр куни ўзаро ярим финал масаласини хал қилишади.
Муаллиф: Адилжан Умбет