Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Москвага амалий ташрифи видеошарҳи эълон қилинди

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россияга амалий ташрифи доирасида Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари ва минтақавий даражадаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон ва Россия Президентлари оммавий ахборот воситалари учун қўшма брифинг ўтказдилар. Россия Бош вазири билан учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди», — деб ёзди президент матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 10-11 феврал кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади.
Ташриф доирасида Давлат раҳбари Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.
Қосим-Жомарт Токаевнинг Россияга амалий ташрифи доирасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.
Музокаралар якунида Қосим-Жомарт Токаев ва Владимир Путин оммавий ахборот воситалари учун қўшма брифинг ўтказди.