Қасим-Жомарт Тоқаевнинг “Қозоғистон-Италия” сармоявий давра суҳбатидаги нутқи

RIM. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Римга расмий ташрифи доирасида Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Давра суҳбатида 30 га яқин халқаро компаниялар иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Қ.Тоқаев италиялик бизнес “капитан”ларига Қозоғистоннинг сармоявий имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, жаҳондаги геосиёсий вазиятга қарамай, мамлакат минтақадаги энг йирик ва жадал ривожланаётган иқтисодиётлардан бири сифатида ўз мавқеини ишонч билан сақлаб келмоқда.

“Ўтган йили мамлакатимиз иқтисодий ўсиши 5,1 фоиз даражасида бўлди. Бу тахминий глобал кўрсаткичдан (Жаҳон банки - 2,6%, БМТ - 2,7%) қарийб 2 баробар кўпдир. Ўрта муддатли стратегик мақсадимиз – 2029 йилгача 6-7 фоиз ўсишга эришиш, бу эса иқтисодиёт ҳажмини икки баробарга ошириш имконини беради. Бунинг учун кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш керак эди. Шу боис сиёсий ислоҳотлар билан бир қаторда бозор ва рақобатбардош иқтисодиётимизни сезиларли даражада мустаҳкамлаяпмиз. Менимча, бу муваффақият учун зарурий шарт. Тез орада Қозоғистонда иқтисодиётимизнинг очиқ, ишончли ва жадал ривожланишига хизмат қиладиган жуда муҳим ва туб ислоҳотлар бошланади. Буни сизга ишонч билан айта оламан. Мақсадимиз Қозоғистондаги стандартлар, қоидалар ва бизнес амалиётини Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти даражасига олиб чиқишдир. Биз энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган сармоявий муҳит яратишга интиламиз”, – деди Давлат раҳбари.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Президент италиялик ишбилармонларга Қозоғистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш бўйича режалаштирилган амалий ва қонунчилик чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.

“Биз инвесторлар учун мақбул ва қулай шароитлар яратиш мақсадида бизнесга қўйиладиган ортиқча талабларни аниқладик ва уларни бартараф этдик. Яқинда Инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенгаш ташкил этилди ва унга кенг ваколатлар берилди. Бу Кенгаш қарорларини тезкорлик билан қабул қилиш, ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади”, – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, энергетика соҳаси икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналиши ҳисобланади.

“Қозоғистон нефтининг 80 фоиздан ортиғи Европага экспорт қилинади. У Европа Иттифоқининг нефтга бўлган эҳтиёжининг қарийб 10 фоизини таъминлайди. Қозоғистоннинг кўп йиллик ва ишончли энергетика шериги бўлган Италияга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз Италиянинг ENI компаниясининг Қозоғистон иқтисодиётига қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз. Қозоғистон нефть ва газни қидириш соҳасида жуда кўп имкониятларни тақдим этади. Муҳим конларни очиш бўйича илғор жаҳон тажрибасини жорий этмоқдамиз. Италия компанияларини ҳам нефть-газ соҳасида хизмат кўрсатишда иштирок этишга таклиф қиламиз”, – деди Давлат раҳбари.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Президент қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирар экан, Қозоғистон минтақада Париж келишувини ратификация қилган биринчи давлат сифатида 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш мажбуриятини олганини таъкидлади.

“Қайта тикланадиган энергия салоҳиятимиз 1 триллион кВт/соатга баҳоланмоқда. Унга Франциянинг Total, Саудия Арабистонининг ACWA Power, Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar ҳамда Германия ва Швециянинг Svevind Energy Group каби йирик глобал компаниялари қизиқиш билдиришди. Ушбу компаниялар 43 ГВт қувватга эга қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида. Маълумки, Италияда электр энергиясининг учдан бир қисми "яшил энергия" манбалари ҳисобига ишлаб чиқарилади. Ушбу тажрибани инобатга олган ҳолда Италия компаниялари ҳам ушбу лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган корхоналар қаторига қўшилиши мумкин. Биз ишлаб чиқариш, технология трансфери ёки тажриба алмашиш бўладими, бу муҳим соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришдан жуда манфаатдормиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Давлат раҳбари технологик инқилоб ва энг муҳим хомашёни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга жаҳон талаби келажакда янада ошиши ҳақидаги прогнозларни инобатга олди ва италиялик ишбилармонларни бу борада ҳамкорликка таклиф қилди.

“Жаҳон банки маълумотларига кўра, Қозоғистонда қиймати 46 триллион доллардан ортиқ бўлган 5 мингдан ортиқ ўрганилмаган конлар мавжуд. Бугунги кунда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар иқтисодиёти учун зарур бўлган 34 та энг муҳим хомашёнинг 19 турини ишлаб чиқармоқдамиз. Зарур сармоя киритилса, кобальт, вольфрам, литий каби 9 турдаги фойдали қазилмаларни ўзлаштириш мумкин”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Президентнинг таъкидлашича, транспорт ва логистика ҳамкорликнинг яна бир долзарб йўналишидир. Минтақавий марказга айланиш мақсадида Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришни фаол бошлади.

“Ўрта йўлак “Бир макон, бир йўл” ташаббусини тўлдиради. Биз уни Европа Иттифоқининг Транс-Европа транспорт тармоғи ва "Global Gateway" стратегияси билан интеграциялаш ниятидамиз. Шу билан бирга, биз G7нинг Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорлик (PGII) бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Сўнгги 15 йил ичида Қозоғистон транспорт инфратузилмасига 35 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Келгуси уч йилда 1300 километрдан ортиқ темир йўл линиясини қуришни режалаштирганмиз. Бу Хитой, Жанубий Осиё ва Европа йўналишларида юк ташиш ҳажмини ошириш имконини беради. Шунинг учун биз италиялик инвесторларни портларимизни ривожлантириш, юк кемаларини биргаликда ишлаб чиқариш ва логистика марказларини яратишда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз. Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи 13 та халқаро йўналишлар, шунингдек, Алмати ва Милан ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар туфайли икки давлат ўртасидаги алоқалар аввалгидан ҳам мустаҳкамланди. Биз Астанани Рим ва Милан билан боғлайдиган тўғридан-тўғри рейсларни очиш режасини олқишлаймиз. Бу эса, шубҳасиз, иқтисодий муносабатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантиришга ижобий ҳисса қўшади”, – деди ҚР Президенти.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади ва Италия бизнес элитасининг эътиборини ушбу йўналишга қаратди.

“Ҳудудимизнинг 70 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигига мос. Мамлакатимиз Марказий Осиёдаги донли минтақа ҳисобланади. Биз буғдой ва ун етиштириш бўйича дунёнинг етакчи ўнта давлати қаторидан жой олдик. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ давлатига етказиб берилмоқда. Дунёда озиқ-овқат тақчиллиги кучайиб бораётганини инобатга олиб, биз бу соҳада ҳосилдорликни уч баробар, экспорт ҳажмини эса икки баробар ошириш ниятидамиз. Қозоғистон италиялик ҳамкорлари билан биргаликда ғалла ва ёғли экинлар етиштириш, шунингдек, макарон, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор”, – деди Президент.

Давлат раҳбари давра суҳбати иштирокчиларига биотехнология ва фармацевтика соҳаларидаги сармоявий имкониятлар ҳақида маълумот берди. Қасим-Жомарт Тоқаев Италиянинг қатор йирик компанияларини Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқаришни очишга таклиф қилди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев IT индустрияси ва “Астана” халқаро молия марказини ривожлантиришнинг афзалликларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Давлат раҳбари ўз сўзини якунлар экан, Қозоғистон салоҳиятли инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Учрашув иштирокчилари “Астана” халқаро форумида иштирок этишга ҳам таклиф қилинди.

Учрашувда Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Антонио Таяни, CDP Group бош директори Дарио Сканнапьеко, Confindustria компаниясининг халқаролаштириш бўйича вице-президенти Барбара Жакомелло, CONFAPI компанияси президенти Кристиан Камиса, Leonardo SpA Group президенти Стефано Понтекорво, Fincantieri SpA компаниясининг бош ижрочи директори Пьерроберто Фолгьеро, PetrolValves компаниясининг бош ижрочи директори Сандро Малкори, Pietro Fiorentini компаниясининг бош ижрочи директори Паоло Нарди ва бошқалар иқтисодиётнинг тегишли секторлари бўйича Қозоғистон билан орадаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Қасым-Жомарт Тоқаевтың «Қазақстан-Италия» инвестициялық дөңгелек үстелінде сөйлеген сөзі
Фото: Аqorda

Инвестицион давра суҳбатидан сўнг Давлат раҳбари иштирокида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

  1. Туркистон вилояти Сўзоқ тумани Тайқўнғир қишлоғида “Самрук-Қазна” АЖ ва Balestra ўртасида йилига 800 минг тонна қувватга эга сульфат кислотаси заводини қуриш лойиҳасини амалга ошириш шартлари ва муддатини белгиловчи келишув;
  2. «Байтерек» МБХ» АЖ ва SACE ўртасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида инвестиция лойиҳалари бўйича Италия иштирокида амалга ошириладиган операциялар бўйича суғурта лимитини белгилаш тўғрисидаги базавий келишув;
  3. “Самрук-Энерго” АЖ ва Ansaldo Energia SpA ўртасида Алмати шаҳридаги учинчи ИЭМ ни реконструкция қилиш, қуввати 544 МВт гача бўлган буғ-газ станциясини қуришни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномаси;
  4. "Атамекен" МТП ва Confiindustria ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум Қозоғистондаги Италия корхоналарини ва Италиядаги Қозоғистон корхоналарини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, Қозоғистон ва Италия бизнеслари ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Сўнгги хабарлар