Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи якунланди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи якунланди.
None

Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Давлат раҳбари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борган эди.

Кеча Қозоғистон Республикаси Президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти саройида кутиб олинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг БААга расмий ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён қўшма баёнот эълон қилди.




Фото: t.me/aqorda_resmi

Сўнгги хабарлар