10:55, 12 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар бермоқда Ақорда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан мамнун эканликларини билдирдилар. Суҳбат давомида улар келгуси йилларда амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида давлат раҳбарлари минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун биргаликда ишлашга келишиб олдилар. Қозоғистон ва Ўзбекистон қирғиз халқига иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Россия раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 10 ноябрда бўлиб ўтган саммити натижаларини юқори баҳоладилар.