Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Суҳбат чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаев умумхалқ сайлови натижаси ўзбек халқининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг стратегик йўналишига бўлган катта ишончи ва қўллаб-қувватланишининг исботи эканини таъкидлади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари жадал ривожланаётганини қайд этиб, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масаласини муҳокама қилдилар.

Президентлар келгусида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар.


Сўнгги хабарлар