Қасим-Жомарт Тоқаев Япония Бош вазирини Қозоғистонга таклиф этди
Учрашувда Қозоғистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кенгайтирилган стратегик шерикликнинг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ёшимаса Хаяшига ҳурмат бажо келтирди ва унинг ташрифи икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришда муҳимлигини таъкидлади.
– Япония мамлакатимиз учун дўстона давлат. Биз икки томонлама муносабатларни юқори баҳолаймиз. Бу йил биз икки давлат муносабатларининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу тарихий босқич. Бу даврда конструктив ҳамкорликни йўлга қўйдик, стратегик шериклик алоқаларини кенгайтирдик. Бу ишимизнинг ижобий натижасидир, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Қозоғистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликда иқтисодий алоқалар муҳим ўрин тутади. Президент савдо ва сармоявий ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди. Президент Япония билан кўп томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирди. Шунингдек, у икки давлатнинг БМТ доирасидаги муваффақиятли ҳамкорлиги, маданий-гуманитар соҳадаги имкониятларни юқори баҳолади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Япония бош вазири Фумио Кишидани Қозоғистонга қулай вақтда ташриф буюришни таклиф қилганига аниқлик киритди. Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва салоҳияти учун юқори даражадаги учрашувлар ташкил этиш учун мустаҳкам асос мавжуд.
Ўз навбатида Ёшимаса Хаяши Қасим-Жомарт Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди. Вазир Япония ҳукумати Қозоғистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Марказий Осиёда, айниқса, кўплаб япон компаниялари борлигини таъкидлади.
Ёшимаса Хаяши Қасим-Жомарт Тоыаев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлади ва Қозоғистоннинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Бундан ташқари, суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. «Марказий Осиё – Япония» форматидаги мулоқотни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.