10:45, 01 Январь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Янги йил кечасида меҳнат қилган қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари янги йил кечасида меҳнат қилган қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Кazinform БОРТ №1 Теlegram-каналига таяниб.
«Янги йил кечасида фуқароларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, муҳим йўналишларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда хизмат қилган тиббиёт ходимлари, қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар, полиция ходимлари, ҳарбий хизматчилар, коммунал хизматчилар ва бошқа шахсларга миннатдорчилик билдираман», - дейилади хабарда.