Қасим-Жомарт Тоқаев: Волонтёр бўлиш ватанпарварликнинг ёрқин намунасидир

ASTANA. Kazinform – Волонтёр бўлиш ватанпарварликнинг ёрқин намунасидир. Бу ҳақда Халқаро волонтёрлар форумида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев фикр билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Сўнгги йилларда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Янги лойиҳалар амалга ошириляпти. Бу иш муваффақиятли бўлиши учун бутун жамият иштирок этиши керак. Яъни, давлат ва жамият ўртасидаги ишончли шериклик жуда муҳим. Бу борада волонтёрларнинг ўрни алоҳида. Улар бугунги кунда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фаол меҳнат қилиб келяпти. 2020 йил Қозоғистонда волонтёрлар йили бўлди. Бу борада баъзи ишлар амалга оширилди. Эндиликда республикада волонтёрлар ташкилотлари сони 3 баробар ошди. Яъни, 680 та ташкилот мавжуд. Волонтёрлар сони 200 мингга етди. Барча вилоятларда фронт офислари очилди. У ерда минглаб волонтёрлар тайёрланди. Qazvolunteer.Kz платформаси яратилди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистонда ҳар ким волонтёрлар гуруҳига аъзо бўлиб, фойдали ишга ҳисса қўшиши мумкин.

«Аслида бу ажойиб имконият. Шунингдек, волонтёрларимиз Иордания, Кения, Тайланд ва Туркияга махсус ташриф буюриб, тажриба орттирди. Шу ўринда Қозоғистон волонтёрларини қўллаб-қувватлаётган БМТ вакилларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўтган йили мамлакатимизда Марказий Осиё волонтёрларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. Бундай муҳим тадбирлар келгусида ҳам давом этади. Чунки волонтёрлар орасида жамиятга ҳалол хизмат қилиш бир кунлик ёки вақтинчалик иш эмас, бу ҳар бир волонтер танлаган ҳаётий мақсаддир. Умуман, волонтёр бўлиш патриотизмнинг, яъни ватанпарварликнинг ёрқин намунасидир. Бу ахлоқий қадриятларни ҳамма нарсадан устун қўядиганларнинг турмуш тарзидир. Волонтёрлар ўз маънавий-ахлоқий ишлари билан жамият тараққиётига улкан ҳисса қўшмоқда», – деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар