Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда Абай ҳайкалини тантанали равишда очди

ASHGABAT. Кazinform — Қозоғистон Президенти ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Ашхобод шаҳрида халқимизнинг буюк мутафаккири Абай Қўнонбайулига бағишланган ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Абай ҳайкали
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев, аввало, Гурбангули Бердимуҳамедовга ва туркман халқига Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан махсус чиқарилган медаль билан тақдирлангани учун миннатдорчилик билдирди.

Тақдирлаш
Фото: Ақорда

 

Шу билан бирга, у буни икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстлик белгиси сифатида қабул қилишини айтди.

Абай ҳайкали
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари тантанали йиғилишдаги нутқида мазкур ёдгорликнинг очилишини туркман қардошларнинг қозоқ халқига бўлган алоҳида ҳурмат-эҳтиромининг ифодаси, деб билишини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда Абай ҳайкалини тантанали равишда очди
Фото: Ақорда

 

- Абай - жаҳон миқёсида буюк шахс. Унинг асарлари бутун инсониятнинг қимматли меросига айланди. Дунёнинг кўплаб шаҳарларида Ҳаким Абай ҳайкали ўрнатилган. Буюк шоир ўз ҳаётини таълим-тарбияга бағишлаган. Абай «Талап қыл артық білуге» дея санъат ва маориф фалсафасини кенг тарғиб қилган. У беқиёс ижоди орқали боқий қадриятларни улуғлади. Одамларни ватанпарварлик, билимдонлик, меҳнатсеварликка чорлади. У эзгуликка, соғлом фикрга чақирди. Ашхободда Абай ҳайкали очилиши биродарлигимизни мустаҳкамлайдиган ноёб ташаббус, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Президент бу йил Астана шаҳрида туркман халқининг буюк мутафаккири Махтуммқули Фироғий ҳайкали очилганини эслатиб, қозоқ халқи туркий халқларга ўртоқ шахс ижодига ҳурмат билан қарашини таъкидлади.

– Дарҳақиқат, Абай ва Махтумқули асарлари туркий дунёнинг қимматли хазинаси ҳисобланади. Уни асраб-авайлаш, келажак авлодга қолдириш барчамизнинг умумий вазифамиздир. Буюк шоирларимиз шеъриятида ўзаро давомийлик мисоллари кўп. Биз илдизлари бир, тарихи муштарак, тили ва маданияти ўхшаш халқлармиз. Бу биродарлик мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга асосланади. Эндиликда бу алоқа стратегик шериклик руҳида ривожланмоқда. Бугун Туркманистонга расмий ташрифим бунинг ёрқин далилидир. Абай ҳайкали қозоқ-туркман дўстлиги рамзига айланишига ишонаман, - деди Президент.

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси қардош халқларнинг тарихий-маданий ҳаётида ёрқин из қолдирган таниқли инсонлар, мутафаккир ва шоирлар меросини асраб-авайлаш, келажак авлодларга етказиш муҳимлигини таъкидлади.

Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

 

– Бугун пойтахтимиз Ашхободнинг сўлим бурчагида жойлашган гўзал боғда қардош қозоқ халқининг улуғ шоири, атоқли маданият ва санъат арбоби Абай Қўнонбайули ҳайкалининг очилиш маросимига йиғиляпмиз. Барчангизни ушбу тантанали дақиқа билан чин қалбимдан табриклайман! Туркман ва қозоқ халқлари жаҳон маданий ва маънавий хазиналарига улкан ҳисса қўшган. Шунга кўра, ушбу маданий меросни пухта ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ғоят муҳим вазифалар саналади, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

раққосалар
Фото: Ақорда
Абай ҳайкали
Фото: Ақорда

 

Тадбирда Туркманистон зиёлилари вакиллари, Қозоғистон расмий делегацияси аъзолари иштирок этди.

Очилиш маросими
Фото: Ақорда
Очилиш маросими
Фото: Ақорда

 

Маросимда “Калкиниш” рақс гуруҳи икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларнинг чуқур илдизларини кўрсатувчи “Туркман-қозоқ дўстлиги” номли композицияни тақдим этди.

Сўнгги хабарлар