Қасим-Жомарт Тоқаев устозлар ва ўқувчиларни Билим куни билан табриклади

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Instagramдаги саҳифасида ўқитувчи ва ўқувчиларни Билим куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

Президент ўз табригида ёш авлод юрт келажаги эканини алоҳида таъкидлаб, ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун давлат томонидан барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

«Ҳурматли устозлар ва ўқувчилар! Сизни Билим куни билан чин қалбимдан табриклайман! Бугун янги ўқув йили бошланади. Республикамиздаги ҳар бир мактаб миллионлаб ўқувчилар учун ўз эшикларини очади. Ёш авлод мамлакатимиз келажаги! Давлатимиз томонидан ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган. «Мактабнинг руҳи – муаллим» деганидек, бола тарбиясида ўқитувчининг ўрни алоҳида. Ҳар бир ўқувчи шахсини шакллантиришда ўқитувчиларнинг ўрни катта. Шунинг учун ҳам биз ўқитувчиларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистон келажаги билимли авлод қўлида! Уларга ўқишда аъло бўлишларини, жамиятнинг барча жабҳаларида юксак марраларни забт этишларини тилайман. Ёшларимиз келажакда Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишига, унинг равнақига ҳисса қўшишига тўлиқ ишонаман. Билим куни билан!«– деб ёзди Президент.


Сўнгги хабарлар
telegram