Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги вазият ҳақида: Яхши жанжалдан ёмон келишув афзалдир
«Яхши жанжалдан ёмон келишув афзалдир. Тинчликсиз тараққиёт бўлмайди. Қозоғистон зарур ҳолларда ёрдам беришга тайёр. Украинадаги вазиятга келсак, биз ҳар икки давлатни мулоқотга эришиш ва тинч йўл билан келишувларни бошлаш учун барча саъй-ҳаракатларни қилишга чақирамиз. Бошқа йўл йўқ», — деб ёзди Қозоғистон Президенти Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бугун ҳукмрон партиянинг навбатдан ташқари қурултойида Президент Қозоғистоннинг Украина ва Россия ўртасидаги можаро бўйича позициясини билдириб, мамлакат ҳар томонлама ёрдам беришга, ҳатто воситачилик қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, иқтисодиётимиз икки давлат ўртасидаги зиддият туфайли юзага келган танқидларга дош беришга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Муаллиф: Марлан Жиембай