Қасим-Жомарт Тоқаев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
None
None

Украина томони ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Зеленский бир-бирини икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклади. Ушбу айём 23 июлда нишонланади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу даврда иқтисодий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда салмоқли ва ижобий натижаларга эришилганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти Туркияда БМТ кўмагида Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича эришилган уч томонлама келишувни ижобий баҳолади.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш бўйича принципиал позициясини тасдиқлади.

Сўнгги хабарлар