Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия ташқи ишлар вазири билан онлайн учрашув ўтказди

Суҳбат чоғида Қозоғистон-Туркия стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, асосий эътибор савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Қозоғистон раҳбари Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ўзининг самимий саломини йўллаб, уни бу йил Қозоғистонга ташриф буюришга яна бир бор таклиф қилди.
Ташриф санаси дипломатик каналлар орқали аниқланади.
Давлат раҳбари келгуси ҳафта Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон ва Туркия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича давлатлараро комиссиянинг XII йиғилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Ҳукумати турк компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Мавлют Чавушўғли Қозоғистон Президентига учрашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди.
Вазир, шунингдек, январ ойидаги фожиали воқеалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва Қасим-Жомарт Тоқаевга Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг саломини етказди.
Туркиялик дипломатнинг айтишича, Туркия Қозоғистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.