Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform — Мулоқот чоғида президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани ва ҳамкорликнинг барча йўналишларида ижобий динамикани қайд этдилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасым-Жомарт Тоқаев Тәжікстан Президенті Эмомали Рахмонмен телефон арқылы сөйлесті
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклаб, қардош тожик халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатларини мустаҳкамлашга Тожикистон Президентининг қўшган ҳиссасини юқори баҳолашини маълум қилди.

Томонлар бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.

Сўнгги хабарлар