13:46, 20 Август 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Сочидаги музокаралар якунидан мамнун
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай Давлат раҳбарининг кеча Сочига амалга оширган амалий ташрифи ҳақида муносабат билдирди, дея хабар беради Kazinform.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Сочида бўлиб ўтган узоқ давом этган шахсий учрашувда музокаралар натижаларидан мамнун эканини айтди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, музокаралар ўзаро ишонч ва ишбилармонлик руҳида, дўстона руҳда ўтди. Президент савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик, икки мамлакатнинг халқаро майдондаги ўзаро фаолиятига оид барча масалалар ҳар томонлама муҳокама қилинганини таъкидлади. Давлатлар раҳбарлари икки давлат ҳукуматлари келишувларни ўз даражасида мунтазам равишда амалга ошириш муҳимлигини тушунишади», — деб ёзди Руслан Желдибай Facebook саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Президентлар мунтазам иш муносабатларини давом эттиришга келишиб олдилар.
Фото: akorda.kz