Қасим-Жомарт Тоқаев СИ ва рақамли ривожланиш вазирини қабул қилди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари янги тайинланган Бош вазир ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга миллий рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим тармоқларида сунъий интеллектни жорий этиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун давлат рақамли хизматлари сифатини оширишни таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Президент сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратди.
Давлат раҳбари юқори технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Қозоғистоннинг минтақавий рақамли марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Бош вазир ўринбосарига Мурожаатноманинг Қозоғистонни рақамли давлатга айлантириш бўйича устувор мақсадини амалга ошириш вазифаси юклатилди.