Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзинпин таклифига биноан Пекинга учиб келди

PEKIN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин таклифига биноан амалий ташриф билан Пекинга келди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Эртага Президент XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

5 феврал куни Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзинпин музокара ўтказади. Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар