Қасим-Жомарт Тоқаев Рождество байрами билан табриклади
«Kazinform» ХАА Президент табриги матнини тақдим этади.
***
Қадрли қозоғистонликлар!
Юртимиз православ христианларини Рождество байрами билан табриклайман!
Тарихи теранларга бориб тақаладиган ушбу байрам фуқароларимизни одамийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик каби мангу қадриятларнинг моҳиятини теран тушинишга чақиради.
Конфессиялараро келишув давлатимиз ривожининг муҳим омилларидан биридир. Биз юртимизни тинчлик ва бирдамлик рухида ривожлантириб, шаҳдам қадамлар билан келажакка интилмоқдамиз.
Қозоғистон жамиятининг ажралмас қисмига айланган православ христианлари мустақиллигимизни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Биз халқимиз ҳаётини янада фаровон этиш йўлида меҳнат қилишда давом этамиз.
Барча православ христианларига тинчлик-ҳотиржамлик ва қут-барака тилайман!
Юртимизда ҳамиша фаровонлик ва бирдамлик бўлсин!