Қасим-Жомарт Тоқаев Россиядаги воқеа юзасидан Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказади

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан Россиядаги террорчилик ҳодисаси юзасидан кўриладиган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказади.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Қозоғистон Москвада тинч аҳолига қарши содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди”, — деди аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев.

Аввал хабар қилинганидек, номаълум шахслар Москва чеккасидаги Красногорск шаҳридаги Крокус сити холл биносида ўт очган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчилар концерт бошланишидан олдин соат 20:30 атрофида асосий подъезд орқали бинога кириб, дарҳол ташриф буюрувчилар ва қўриқчиларга қарата ўт очишган. Кейин концерт залига уч-тўрт киши кириб, томошабинларга қарата ўқ узиб, “Молотов коктейли” отишни бошлади. Шундан сўнг ҳужумчилар қочиб кетишган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги терактдан жабрланган 145 кишининг рўйхатини эълон қилди.

Фожиали воқеа муносабати билан Қозоғистон фуқаролари учун қуйидаги ишонч телефони бўйича тезкор линия ишга туширилди: 8 (925) 897-71-14.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Россиядаги терактда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида қозоғистонликлар бўлгани ҳақида ахборот йўқ.

Сўнгги хабарлар