Москвадаги элчихона маҳаллий ҳокимият ва тегишли хизматлар билан алоқада - ҚР ТИВ расмий вакили
ASTANА. Кazinform - Россиядаги терактда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Қозоғистон фуқаролари борлиги ҳақида ахборот йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Унинг айтишича, Москвадаги элчихона маҳаллий ҳокимият ва тегишли хизматлар билан алоқада.
“Биз ҳозир вазиятнинг тафсилотларини аниқлаяпмиз. Москвадаги элчихона маҳаллий ҳокимият ва тегишли хизматлар билан алоқада. Ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар орасида Қозоғистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот берилмаган. Қўшимча ахборотлар пайдо бўлиши билан сизларга маълум қиламиз. Ҳозирда элчихонада 8 (925) 897-71-14 рақами орқали фавқулодда ёрдам линияси очилди”, — деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.