07:37, 23 Март 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
ASTANА. Кazinform - “Қозоғистон Москвада тинч аҳолига қарши содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди”, — деди Президент Қасим-Жомарт Тоқаев. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбари терроризмни умуман оқлаб бўлмайди, деб ҳисоблайди. У БМТга аъзо давлатларни бегуноҳ фуқароларга нисбатан зўравонликнинг бу турига бир овоздан қарши чиқишга чақирди.
Президент топшириғига кўра, зарур ҳолларда Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари россиялик ҳамкасбларига ёрдам кўрсатади.
Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти Россия Президенти Владимир Путинга теракт вақтида фуқароларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.