Қасим-Жомарт Тоқаев Польша Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Польша Президентига табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

ҚР Президентти Кароль Тадеуш Навроцкийни Польша Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
“Мамлакатингизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлаш, халқингиз фаровонлигини оширишга қаратилган эзгу ташаббус ва режаларингиз муваффақиятли амалга ошишини чин дилдан тилайман. Қозоғистон ва Польша ўртасидаги муносабатларни анъанавий дўстлик ва ўзаро англашув руҳида янада мустаҳкамлаш учун сиз билан кучларни бирлаштиришга тайёр эканлигимни тасдиқлайман”, – дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Кароль Тадеуш Навроцкийга юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, дўст Польша халқига эса фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польшада президентлик сайловининг иккинчи босқичида берилган овозларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилгани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, “Қонун ва адолат” партияси вакили Кароль Навроцкий 50,89 фоиз (10 миллион 606 минг 628 овоз), унинг рақиби Варшава мэри Рафал Тшасковский эса 49,11 фоиз (10 миллион 237 минг 177 овоз) тўплаган. Шундай қилиб, Кароль Навроцкий Польшанинг янги президенти бўлди.