Қасим-Жомарт Тоқаев: Парламент ислоҳоти – мамлакатимиз ва халқимизнинг тақдирига бевосита дахлдор масала

ASTANA. Kazinform — Президент Парламентни ислоҳ қилиш бўйича Ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида нутқ сўзлади.

Токаев
Фото: Акорда

“Бугун биз Парламентни ислоҳ қилиш бўйича Ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишига йиғилдик.

Хабарларингиз бор, ўтган ҳафта махсус Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисидаги фармонга имзо чекдим. Парламент ислоҳоти - мамлакатимиз олдида турган ўта муҳим ва масъулиятли вазифадир. Мурожаатномада бу масалани фуқаролик секторида ҳам, экспертлар ўртасида ҳам, ҳозирги парламентда ҳам атрофлича муҳокама қилиш зарурлигини аниқ таъкидладим.

Бугун биринчи йиғилишимизда Парламент, Президент маъмурияти, Ҳукумат ва сиёсий партиялар вакиллари, ҳуқуқшунослар, олимлар, жамоат арбоблари иштирок этмоқда. Уларнинг барчаси мамлакатимизнинг таниқли фуқаролари, турли соҳа мутахассислари.

Яна такрор айтмоқчиман: Парламент ислоҳоти - бевосита мамлакатимиз ва халқимиз тақдирига дахлдор масала. Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бу тарихий вазифани тўғри тушуниб, бу борада фаол иш олиб боришига ишонаман", — деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Президент “Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳи тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар