Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳри ҳокимини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши ҳақида маълумот берилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб.

Президентга жорий йилда 28 минг 500 иш ўрни яратиш режалаштирилгани маълум қилинди. Унда 24 минг доимий иш ўрни яратилади.

Шунингдек, коммунал тармоқларни модернизация қилиш, кўприк ва йўллар қуриш, кам таъминланган аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, Давлат раҳбари топшириғига асосан аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, навбатда турганлар учун ижтимоий квартиралар қурилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилда 300дан ортиқ оила эскирган уй-жойлардан эвакуация қилинади.

Ҳиссадорлик тамойили асосида уй қурилишига маблағ киритган 16 минг фуқаронинг 13 минг нафарининг муаммоси ҳал қилинди, қурилиши узоқ муддатга чўзилган объектлар қурилишини якунлаш учун инвесторларнинг ўз маблағлари жалб этилди.

Бундан ташқари, таълим муассасалари, тиббиёт марказлари ва бошқа ижтимоий объектлар қурилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳокимлик фаолиятини маъқуллаб, пойтахтни ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар