Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий қурултой аъзолари билан учрашди
Учрашувда Президент «Қозоғистон юристлар иттифоқи» республика жамоат бирлашмаси раиси Серик Ақилбай билан миллий ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилди. Миллий қурултой аъзоси Давлат раҳбарига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий Ассамблея депутати, Шимолий Қозоғистон вилояти Жамоатчилик кенгаши вакили, «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш институти» хусусий муассасаси директори Сергей Худяковни қабул қилди. Йиғилишда уй-жой сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар билдирилди. Сергей Худяков ҳам ижтимоий бирликни мустаҳкамлаш борасида ўз фикрларини билдирди.
Фото: akorda.kz