09:15, 19 Май 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитига ташриф буюрди
ХIAN. Кazinform – «Марказий Осиё – Хитой» саммитига борган ҚР Президентини Хитой Халқ Республикаси Раиси кутиб олди, дея хабар беради Кazinform Ақорданинг Telegramдаги расмий каналига таяниб.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этиш учун Халқаро конференция марказига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин кутиб олди», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Хитойга давлат ташрифи билан боргани ҳақида хабар берган эдик.