Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат халқини Қозоғистон халқларининг бирлиги куни билан табриклади

Президент
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат халқини Қозоғистон халқларининг бирлиги куни билан табриклади, дея хабар беради Ақорда.

Ҳурматли ватандошлар!

Қозоғистон халқларининг бирлик куни муборак бўлсин!

Бу байрам - юртдаги осойишталик ва барқарорлик, тинчлик ва тотувлик рамзидир. Бизнинг ноёб цивилизациямиз қозоқ заминида ўз ватанини топган кўплаб элатларнинг маданияти, динлари ва анъаналарининг уйғунлашуви туфайли шаклланди. Давлатимизнинг барча фуқаролари - адолатли Қозоғистон қурилишида иштирок этган ягона халқдир. Халқимизнинг кучи ҳам бирдамликдадир. Шундай экан, биз бу меросни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш учун бор куч-ғайратимизни ишга солишимиз керак. Бу ҳар бир давлатимиз фуқаросининг муқаддас бурчи ва шарафли масъулиятидир”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозир миллий бирлик синов кунларида куч-қувват учун синовдан ўтмоқда.

“Бу йил мисли кўрилмаган сув тошқинларига қарши биргаликда курашяпмиз. Фуқароларнинг бир-бирига нисбатан фидокорона ёрдами, самимий ҳамдардлигида миллат бирлиги ишончли намоён бўлди. Тарихнинг энг оғир дамларида Қозоғистон халқи ҳамжиҳатлилигини, муваффақият ва ғалабаларга эришиш йўлида аҳд қилганини яна бир бор кўрсатди. Бунёдкорлик ва янгилик, меҳнатсеварлик ва билимга интилиш, ҳамжиҳатлик ва масъулият каби юксак фазилатлар халқимиз фаровонлигининг ишончли кафолатига айланади. Мамлакатимизнинг барча фуқароларига сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман! – деди Президент.

Сўнгги хабарлар