21:15, 23 Сентябрь 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Люксембург Бош вазири билан музокара ўтказди
NEW YORK. Кazinform — Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Люксембург Бош вазири Люк Фриден билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Президент Қозоғистон ва Люксембург ўртасида азалдан дўстона ва конструктив муносабатлар ўрнатилганини таъкидлади.
Савдо ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, рақамлаштириш ва молиявий технологиялар соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Люк Фриден шу мақсадда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Президент АҚШга ташрифи давомида 20 дан ортиқ учрашув ўтказди.