Қасим-Жомарт Тоқаев «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президентини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда расмий сайти.
None
None

Давлат раҳбарига нефт компаниясининг Қозоғистондаги ҳозирги фаолияти ва мамлакатнинг углеводород соҳасидаги қатор қўшма лойиҳаларнинг истиқболлари тўғрисида маълумот берилди.

Президентга компаниянинг Каспий денгизидаги «Женис» ва «Ал-Фараби» нефт лойиҳалари бўйича разведка ишларининг бориши тўғрисида маълумот берилди. Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаевга ўтган йили Алмати вилоятида ишга туширилган «ЛУКОЙЛ» заводининг фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Компания раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда завод 800 га яқин турли хил мойлаш материалларини ишлаб чиқаради ва уларни минтақадаги мамлакатларга экспорт қилмоқда.

Вагит Алекперов Президентга жаҳон нефт бозорининг ҳозирги ҳолати ва «ЛУКОЙЛ»нинг нархлар истиқболлари бўйича позицияси тўғрисида ҳам маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия компанияси ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётганини таъкидлаб, унинг Қозоғистон нефт ва газ соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Сўнгги хабарлар
telegram