Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Парламентининг VIII чақириқ биринчи сессиясини очиб берди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламентининг VIII чақириқ биринчи сессиясининг мажлиси бошланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Парламентининг VIII чақириқ биринчи сессиясини Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев очиб берди.

Бугунги йиғилишда давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари, Миллий қурултой депутатлари, жамоат арбоблари ва бошқалар иштирок этмоқда.

Президентнинг Парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи миллий телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев VIII чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламентининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.

Қозоғистонда 19 март куни навбатдан ташқари Мажилис ва маслиҳат депутатлари сайлови бўлиб ўтди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар
telegram