ҚР МСК: Сайловчиларнинг 54,19 фоизи овоз берди

None
ASTANА. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудида Парламент Мажилиси ва маҳаллий маслиҳатлар сайловида овоз бериш якунланди. Унда рўйхатга киритилган фуқароларнинг 54,19 фоизи сайлов бюллетенларини олди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Унга кўра, вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва Астана шаҳри ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга биноан, пойтахт вақти билан соат 22:00 ҳолатига кўра, ҳудудлар бўйича овоз бериш натижалари қуйидагича:

1. Абай вилоятида – 57,02%.

2. Ақмўла вилояти – 60,01%

3. Ақтўбе вилояти – 58,00%

4. Алмати вилояти - 60,03%

5. Атирау вилояти - 51,23%.

6. Ғарбий Қозоғистон вилояти – 59,20%

7. Жамбил вилояти – 65,21%

8. Жетису вилояти - 55,32%

9. Қарағанди вилояти - 59,48%

10. Қўстанай вилояти – 65,10%

11. Қизилўрда вилояти – 67,21%

12. Манғистау вилояти – 54,10%

13. Павлодар вилояти - 58,68%

14. Шимолий Қозоғистон вилояти – 65,25%

15. Туркистон вилояти – 53,01%.

16. Улитау вилояти - 58,99%

17. Шарқий Қозоғистон вилояти – 64,15%

18. Астана шаҳри – 42,91%.

19. Алмати шаҳри - 25,82%

20. Чимкент шаҳри – ​​45,46%

«Ҳудудий комиссиялар маълумотларига кўра, рўйхатга киритилган 12 миллион 35 578 нафар фуқаролардан 6 миллион 521 860 нафарига пойтахт вақти билан соат 22:00 да сайлов бюллетенларини олди. Бу овоз бериш рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 54,19 фоизини ташкил этади», — деди Константин Петров.


Сўнгги хабарлар
telegram