ҚР Парламентининг биринчи сессияси 29 март куни бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти саккизинчи сайланган Қозоғистон Республикаси Парламентининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Республикаси Конститутсиясининг 59-моддаси 2-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Саккизинчи сайланган Қозоғистон Республикаси Парламентининг биринчи сессияси 2023 йил 29 март соат 10.00 да Астана шаҳрида чақирилсин.

2. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киритилсин.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда, 2023 йил 27 март, № 153», – дейилади ҳужжатда.


Сўнгги хабарлар
telegram