Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати. Kazinform табрик матнини тақдим этади.

***

Ҳурматли ватандошлар!

Сизни Ғалаба куни билан чин қалбимдан табриклайман! Бу мамлакатимиз тарихида алоҳида ўрин тутадиган байрамдир. Шунингдек, бу байрам тинчлик ва озодлик учун курашган кекса авлод вакилларининг фидойилиги, чексиз куч ва иродасини тараннум этувчи байрамдир.

Уруш йилларида юртдошларимиз беқиёс мардлик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатди. Фронтга кетган аскарларимизнинг ярми авлод келажаги учун жонини фидо қилди.

Урушда ҳалок бўлган фахрийларимиз руҳига ҳурмат бажо келтириш фарзандлик бурчимиздир. Биз бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз учун ғолиб бўлган кекса авлод олдида қарздормиз. Уларнинг ўчмас қаҳрамонликлари келажак авлодга ўрнакдир.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман! Фахрийларимиз омон бўлсин! Ғалаба куни билан табриклайман!

Сўнгги хабарлар
telegram