Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Америка сармоявий давра суҳбатида иштирок этди

None
ASTANA. Kazinform – Ишбилармон гуруҳлар билан бир қатор икки томонлама учрашувлардан сўнг Давлат раҳбари Қозоғистон-Америка сармоявий давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform БОРТ #1 Telegram-каналига таяниб.

Тадбирда Chevron, ExxonMobil, Fluor, Shell USA, The Solar Turbines, S&P Global, Centrus Energy Corporation, Boeing, Amway, GE International Markets, Honeywell UOP, Philip Morris, The Procter & Gamble Company, Baker Hughes, John Deere, Bechtel, Halliburton, Valmont, Champion Foods, PepsiCo, MasterCard, Citi, McLarty Associates, Macro-Advisory LTD, private equity fund RCF, Brownstein Hyatt Farber Schreck, Greenenberg Traurig LLP, Microsoft, Coursera, StartX, EPAM, Wabtec Corporation, Zscaler, DoorDash, Amazon, Pfizer, Medtronic, Netflix каби йирик Америка компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Президент мазкур форматдаги учрашув яхши анъанага айланганини таъкидлаб, ушбу тадбирни ташкил этишда иштирок этган АҚШ Савдо-саноат палатаси ва ишбилармонлар кенгаши аъзоларига миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбари учрашувда адолатли Қозоғистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг иқтисодий салоҳияти ва сармоявий жозибадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Президент, хусусан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт-логистика, рақамлаштириш, молия ва қайта тикланувчи энергия манбалари каби соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари Қозоғистонда Американинг янги йирик корхоналари пайдо бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик иқтисодий шериклик бундан кейин ҳам барча соҳаларда диверсификация ва кенгайишда давом этишини таъкидлади.

«Менинг жамоам сармоя жалб этишда катта тажрибага эга. Бу сизнинг компанияларингизнинг минтақадаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётларидан бирида бизнес юритишини осонлаштиради. Бугунги учрашув савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги аниқ қадам бўлади, деб ўйлайман», – деди Қозоғистон Президенти.


Сўнгги хабарлар