09:16, 26 Декабрь 2021 | GMT +6
Қасим-Жомарт Тоқаев келаси йилнинг январ ойида ревакцинациядан ўтади
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари келаси йилнинг январ ойида ревакцинациядан ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг CОVID-19 вакцинаси билан қайта эмланиши ҳақида менга кўп саволлар берилмоқда. Шифокорларнинг фикрича, Президент келаси йилнинг январ ойида ревакцинациядан ўтади. Президент аҳоли учун мавжуд вакциналардан бири билан эмланади», -дейилади хабарда.