Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан бир-бирини табриклаб, Қозоғистон ва Қатар халқларига тараққиёт ва фаровонлик тилади, деб хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Қатар Амирининг ўтган йил октябр ойида Астана шаҳрига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро савдо динамикасини сақлаб қолиш ва инвестиция лойиҳаларини, жумладан, молия секторида амалга ошириш истагини тасдиқладилар.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram