10:04, 31 Май 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев қатағон ва очарчилик қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳазрати Султон жомеъ масжидига ташриф буюриб, қатағон ва очарчилик қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилди, деб хабар беради Ақорда.
31 май Қозоғистон жамияти учун ҳам фожиали, ҳам муқаддас сана ҳисобланади. Ачинарлиси шундаки, мамлакатда ХХ аср давомида сиёсий қатағон таъсирини бошдан кечирмаган сулола йўқ. Ушбу сананинг муқаддаслиги шундаки, уч асрдан ортиқ давом этган истиқлол учун курашнинг сўнгги қурбонлари айни ўша фожиалардан азият чекди.