Қасим-Жомарт Тоқаев «КАМАЗ» автомобил корпорациясига ташриф буюрди

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Россиянинг энг йирик автомобил корпорацияси – «КАМАЗ» компаниялар гуруҳи ишлаб чиқариши билан танишиш мақсадида Татаристоннинг республика аҳамиятига эга Набережние Челни шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.
None
None

«КАМАЗ» дунёдаги оғир юк машиналарининг йигирмата етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 71 минг автомобил ишлаб чиқариш имконини беради.

Яқин ва узоқ хорижга автомобил экспорти билан шуғулланувчи компания раҳбариятига кўра, Қозоғистондаги автомобил бозори жуда муҳим соҳа ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, «КАМАЗ»нинг мамлакатдаги янги юк автомобиллари бозоридаги улуши 42 фоизни ташкил этган. Компания Қозоғистонда бир қанча лойиҳаларни амалга оширган. Улардан бири Қостанай саноат зонасида чўян ишлаб чиқарувчи «КamLitKZ» заводининг қурилишидир. Ишлаб чиқаришни 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошлаш режалаштирилган.

Айнан мана шу саноат зонасида автомобил ускуналари ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда. Компания раҳбариятининг сўзларига кўра, Қозоғистонда тез орада «КАМАЗ» учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

Давлат раҳбари «КАМАЗ» заводларида тажриба алмашаётган қозоғистонлик мутахассислар билан суҳбатлашди. Меҳнаткаш ёшлар ушбу имконият учун Қозоғистон Президентига миннатдорчилик билдирди. Икки ойга тажриба орттириш учун келган ишчилар Қостанайда очиладиган заводда ишлайди.

– Бу иқтисодиётимизга янги суръат бахш этадиган муҳим лойиҳадир. Керакли билим ва тажрибага эга бўлишингиз жуда маъқул, – деди Давлат раҳбари.

Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев иқтисодиётнинг асосий драйвери ҳисобланган нефтни қайта ишлаш, машинасозлик ва Татаристонда ишлаб чиқариладиган бошқа маҳсулотлар кўргазмасига ташриф буюрди.


Сўнгги хабарлар