10:11, 21 Июнь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Халқаро волонтёрлар форуми бошланди
ASTANA. Kazinform – Астанадаги Тинчлик ва тотувлик саройида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Халқаро волонтёрлар форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кечадан буён ўтказилаётган Халқаро волонтёрлар форумида дунёнинг 34 давлатидан 140 нафардан ортиқ кўнгилли иштирок этяпти. 50 га яқин чет эллик маърузачилар ҳам келган.
Таъкидлаш жоизки, кейинги уч йилда мамлакатда кўнгиллилар сони уч баробарга кўпайди. Масалан, 2019 йилда волонтёр ташкилотлар сони 50 дан ортиқ бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 680 тага етди. Шу билан бирга, 2019 йилда волонтёрлар сони 50 минг нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирда республика бўйича кўнгиллилар сони 200 мингдан ошди.
Форумнинг асосий мақсади волонтёрлар ҳаракатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида Қозоғистон тажрибасини тақдим этиш, халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини шакллантиришдан иборат.
Муаллиф: Марлан Жиембай