Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Подшоҳини Ақордада кутиб олди

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга расмий ташриф билан келган Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни Ақорда қароргоҳида кутиб олди.

Тоқаев
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Абдулла II ибн ал-Ҳусайн расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларини таништирдилар. Шундан сўнг, мартабали меҳмонни ташрифи муносабати билан тантаналар залида саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди. Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания Подшоҳи мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.

Унинг олдига етиб келганларида, меҳмон тўхтаб, бир оз таъзим қилиб, ҳурматини изҳор қилди. Кейин Иордания Подшоҳи ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашдилар.

фахрий қоровул
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

 

Айни пайтда давлат раҳбарлари музокаралар олиб бормоқда. Қозоғистон-Иордания бизнес форумида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Астана аэропортида Иордания Подшоҳини Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Сўнгги хабарлар