Қасим-Жомарт Тоқаев Huawei Technologies Co. LTD директорлар кенгаши раисини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Учрашувда илғор технологиялар ва рақамли ечимлар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари “Самруқ-Қазна” Миллий фаровонлик жамғармаси ва Huawei компанияси ўртасида инновацион телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва сервер инфратузилмасини модернизация қилиш тўғрисида стратегик битим имзоланганини олқишлади. Ушбу келишув доирасида рақамли трансформация ва барқарор ривожланиш билан боғлиқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, компаниянинг мамлакатдаги таълим соҳасидаги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди. Huawei ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва катта маълумотларни таҳлил қилиш соҳаларида маҳаллий малакали кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшиш ниятида.

Huawei — ахборот-коммуникация технологиялари ва ақлли қурилмалар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. Халқаро корпорация 170 мамлакат ва минтақаларда 3 миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Осиё инфратузилма сармоялари банки президенти билан учрашган эди.

Сўнгги хабарлар