Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойдаги саммитда экология масаласини кўтарди

ХIAN. Кazinform – Хитойда бўлиб ўтаётган биринчи «Марказий Осиё – Хитой» саммитида Қозоғистон Республикаси Президенти минтақадаги экологик вазиятдан хавотир эканини билдирди, деб хабар беради Кazinform.
None

«Трансчегаравий сув ресурсларидан унумли фойдаланиш зарур. Маълумки, Марказий Осиё давлатларида чучук сув танқислигига дуч келиш хавфи юқори. 2050 йилга келиб 5 миллиарддан ортиқ одам ичимлик сувига муҳтож бўлиши мумкин. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотлари. Мутахассисларнинг таъкидлашича, минтақамизда ҳарорат ошиб бормоқда.

Иқлим ўзгариши туфайли минтақамизнинг асосий сув манбаи бўлган музликлар ҳам кескин камайиб боряпти. Бу ҳолат Марказий Осиёнинг озиқ-овқат, энергетика ва экология хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Шунинг учун биргаликда шошилинч чоралар кўришимиз керак», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, маданият ва таълим, туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масаласини ҳам кўтарди.

«Халқлар ўртасидаги муносабатлар, шубҳасиз, давлатлараро муносабатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Қозоғистон ва Хитой фуқароларига икки давлат ўртасида 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи ҳукуматлараро келишув имзоланди. Ўйлайманки, мазкур ҳужжат ишбилармонлик алоқалари кўламини кенгайтиради, сайёҳлар оқимини оширади.

Марказий Осиё давлатларининг маданияти бой, диққатга сазовор жойлари кўп. Буларнинг барчаси хитойлик сайёҳлар учун қизиқарли бўлади. Шу муносабат билан «Ипак йўли» туристик операторлари рўйхатини тузишни таклиф қиламан. Гуруҳ саёҳатлари учун визасиз режимни жорий этиш ва ягона туристик кластер яратиш зарур. Ўшанда хитойлик сайёҳлар бир сафарда Марказий Осиёнинг бир қанча давлатларига боришлари мумкин бўлади», – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар