Қасим-Жомарт Тоқаев халқаро олимпиада ғолибларини табриклади

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Барселона шаҳрида бўлиб ўтган халқаро STEM олимпиадасида, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида кимё бўйича халқаро олимпиадада ғолиб бўлган қозоғистонлик ўқувчиларга табрик телеграммаси йўллади.

Ғолиб ўқувчилар
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

Қасим-Жомарт Тоқаев буни мамлакат нуфузини оширадиган тарихий ютуқ, дея баҳолади.

– Бу Қозоғистонда таълим соҳаси жадал ривожланаётганининг ёрқин далилидир. Давлатимиз томонидан ёшларнинг сифатли таълим ва тарбиясига ҳамиша катта эътибор қаратилади. Мамлакатимиз сизлар билан фахрланади. Ёрқин ғалабаларингиз кўп бўлсин! – деб ёзган Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада тўртта медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар